Асосий мазмунга ўтиш

Эрон Коста-Рика дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

Таремидан дубль!

Эрон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Нигерия ва Кост-Рика билан ўртоқлик ўйинларида қатнашди.

Дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида таслим этилган форслар иккинчи баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга Гаеди, Тареми (дубль), Моҳебби ва Голизодалар муаллифлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Амир Ғаленойи шогирдлари Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Янги Зеландия, Бельгия ва Миср билан ўйнайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ