Эрон Про-лигаси. "Персеполис" ўз уйида зафар қучди, Ўрунов эса...

Эрон Про-Лигаси 21-туридан ўрин олган "Персеполис" ва "Пайкан" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Теҳрон клуби сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди ҳамда 80-дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, "Персеполис" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 43 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!