Эроннинг машҳур дарвозабони Роналду ва Машарипов билан жамоадош бўлиши мумкин
Эрон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби посбони Алиризо Бейранванд фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Эроннинг "Persianfootball" нашри хабар берди.
Айрим маълумотларга кўра, дарвозабон "Ан-Наср"га кўчиб ўтиши ҳам мумкин. Бироқ бу трансфернинг амалга ошиши қийин. Сабаби, риёдликлар сафида колумбиялик Давид Оспина сафга қайтса, Бейранванд захира вакилига айланиб қолиш эҳтимоли юқори.
Маълумот ўрнида, Алиризо фаолияти давомида Эроннинг "Нафт Теҳрон", "Персеполис", Бельгиянинг "Антверпен" ҳамда Португалиянинг "Боавишта" каби клублари шарафини ҳимоя қилган.
30 ёшли посбон Эрон миллий терма жамоаси таркибида 56 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 26 та тўп олиб чиққан. Шунингдек, 35 беллашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Фикрлар