Эррера: “МЮ” футболчилари ғалаба қозониш учун яна нима қилиш кераклигини тушунмаяпти
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Андер Эррера “Вест Хэм”га қарши (1:1) АПЛ 13-туридан кейин ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Рақиб дарвозабони яна энг яхши ўйинчи бўлди. Бундай ҳолат “Сток Сити”, “Бёрнли” ва “Арсенал” билан ўйинда кузатилганди. Ғалаба қозониш учун яна нима қилиш кераклигини тушунмаяпмиз.

Тўп назоратини сақлаб турибмиз, аммо ғалаба учун бир нима етишмаяпти. Мен билмайман. Ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди, аммо натижа барибир қониқарсиз бўлиб қолмоқда”, – деди Эррера.