Эртага Германияда 300 минг долларлик турнир бошланади
FIDE Freestyle бўйича Жаҳон Чемпионати 2026 эртага бошланади.
Дунёнинг энг кучли 8 гроссмейстери Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионлиги учун курашади! Турнир 13–15 февраль кунлари Германиянинг Вайсенҳаус шаҳрида бўлиб ўтади.
Унда Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Левон Арониан, Винсент Кеймер, Аржун Эригаиси ва Ҳанс Ниеманн иштирок этади.
Мусобақа форматига кўра, 13 феврал — барча 8 нафар шахматчи бир-бири билан биттадан ўйин ўтказади.
Ҳар бир иштирокчи 7 та партия ўйнайди.
Вақт назорати: 10 дақиқа + ҳар юришда 5 сония қўшимча. 40-юришгача дуранг таклиф қилиш мумкин эмас.
14–15 феврал — биринчи босқичда энг яхши натижа кўрсатган 4 нафар шахматчи чемпионлик учун курашни давом эттиради.
Қолган 4 нафар эса 5–8-ўринлар учун баҳс олиб боради.
Вақт назорати: 25 дақиқа + ҳар юришда 10 сония қўшимча.
Агар ҳисоб тенг бўлса — ғолиб Армагеддонъда аниқланади.
Ўйинчилар олдиндан яширин тарзда қора доналарда қайси вақт билан ўйнашга рози эканини белгилайди.
Қора доналарда ўйнаган шахматчига дуранг ҳам ғалаба ҳисобланади.
Оқ доналарда ўйновчи белгиланган вақтни олади ва албатта ютиши керак.
61-юришдан бошлаб ҳар юришга 1 сония қўшимча вақт берилади.
Барча партиялар Фишер (Фреестйле) форматида ўйналади.
Бошланғич жойлашув ҳар сафар тасодифий аниқланади (классик жойлашув ишлатилмайди).
Мукофот жамғармаси — 300 000 долларни ташкил қилади.
1-ўрин — 100 000$
2-ўрин — 60 000$
3-ўрин — 40 000$
4-ўрин — 30 000$
5-ўрин — 25 000$
6-ўрин — 20 000$
7-ўрин — 15 000$
8-ўрин — 10 000$
Фикрлар
рейтинг 2ой аввалги эски рейтинг булиб турибди, янгиланмаган