Эртага Мавлуд Тифиев жиддий рақибга қарши жанг қилади. У вазн меъёрини бажара олди
Ўзбекистонлик профессионал муайтай, кикбоксинг ва К-1 йўналишида жанг олиб борувчи Мавлуд Тифиев ҳам эртага Екатеринбургда жанг қилади.
У россиялик Салимхон Ибрагимовга қарши профессионал кикбоксинг бўйича жанг қилади. Мазкур қарама-қаршилик Екатеринбургда RCC промоушени томонидан ташкил этилувчи “Fair Fight” турнири доирасидан ўрин олган. Мазкур жангнинг аҳамиятли томони шундаки, ғолиб Сингапурнинг “One Championship” промоушени билан шартномага эга бўлади.
Бугун ушбу жанг аввалидаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз 70 кг тош босиб, вазн меъёрини бажара олди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг кечасида яна бир юртдошимиз Шер Мамазулунов ҳам жанг қилади. Муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар