Эртага ўзбек боксчиси енгилмас рақибга қарши рингга чиқади
 

Жорий йилнинг 17 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик Ҳумоюн Рустамов фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказади.

Профрингдаги фаолиятини ўтган йили бошлаган ёш боксчимиз олти раундлик рейтинг жангида қозоғистонлик енгилмас боксчи Ержан Залиловга қарши рингга чиқади.

Ержан Залилов профессионал боксчилик фаолиятини икки йил олдин бошлаган ва жами еттита жанг ўтказиб, олти марта ғалаба қозонган ва бир марта дуранг натижа қайд этган.

Учрашувда ҳамюртимизга омад тилаймиз!

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)