Эртага Ўзбекистон - Уммон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади
Ads

Эртага Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилади.

Анжуман учрашув бўлиб ўтадиган "Шаржа" стадионида маҳаллий вақт билан соат 15:15да бошланади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов журналистларнинг саволларига жавоб беришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Уммон учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.