Эртага Тошкент мезбонлигида ўтадиган Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлиши мумкин?

Эртага U20 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Соат 12:00 да бошланадиган маросимда 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.

Мусобақа мезбони Ўзбекистон U20 терма жамоаси 1-саватчадан жой олган. Шунингдек, ушбу саватчадан Корея Республикаси, Саудия Арабистони ва Қатар ҳам ўрин олган.

Қуръа саватчалари:

1-саватча
Ўзбекистон
Саудия Арабистони
Корея Республикаси
Қатар

2-саватча
Япония
Тожикистон
Австралия
Индонезия

3-саватча
Иордания
Хитой
Ироқ
Вьетнам

4-саватча
Эрон
Уммон
Сурия
Қирғиз Республикаси.

Қуръа ташлаш маросими ОФК ҳамда ЎФА "You Tube" саҳифасида жонли эфирда намойиш этилади.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulomqodir Askhanov
25/10/2022 12:03
Чемпион шу гурухда
Gulomqodir Askhanov
25/10/2022 12:03
Биринчи гурух ашаддий хакикий улим гурухидир