Етакчиларсиз қолган "Милан" хотиржам ғалаба қозонди

А Серия 2-туридан ўрин олган "Кротоне" - "Милан" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндаги голлар Кесси ҳамда Браим Диас томонидан киритилди. Бироқ ушбу учрашувда миланликлар етакчиларидан бири Анте Ребич жароҳат олиб, ўйинни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Аввалроқ, "россонерилар"нинг том маънодаги етакчиси Златан Ибрагимович коронавирусга чалингани хабар қилинган эди.

Ушбу ғалабадан кейин "Милан" онлайн турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаган бўлса, "Кротоне" 20-поғонани банд қилган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Леао сариқ карточка олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 87'

    Меҳмонлар бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритди. Уларга вақт ўтгани кўпроқ маъқулдек.

  • 84'

    Пиоли Чалханўглу ва Браим Диасни захирага олди. Уларнинг ўрнига Рафаэль Леао ҳамда Раде Крунич майдонга тушди.

  • 83'

    Андреа Рисполи майдонга тушди. У Сальваторе Молина ўрнида ҳаракат қилади.

  • 80'

    Тео Эрнандес иккинчи қаватда рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 78'

    Қанотдан ёриб кираётган рақибини қўллари билан ушлаб қолган Тео жазоланди.

  • 77'

    Меҳмонлар ҳужумда Теога нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 75'

    "Кротоне"нинг камсонли ҳужумларидан бу сафаргиси ҳам муваффақиятсиз якунланди.

  • 72'

    Педру Перрейра ўрнига Аркадиуш Река ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Ўйин паст темп билан давом этмоқда.

  • 66'

    Пиоли шогирдлари рақиб ҳужумларини осонликча бартараф этмоқда.

  • 63'

    Тонали ҳамда Салемакерс ўрнига Беннасер ва Кастильехо майдонга тушди.

  • 60'

    "Кротоне"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

  • 58'

    Ребич ўрнига Коломбо майдонга тушди.

  • 57'

    Ребич жароҳат олди.

  • 56'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Ребични чалган мезбонлар вакили четлатилиши мумкин.

  • 53'

    Мезбонлар футболчиси жарима майдони ичидан зарба берди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатдўа қолиб кетган эди.

  • 50'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Рақибининг узатмасини жарима майдони ичида қабул қилган Браим Диас ҳисобдаги фарқни оширди.

  • 48'

    Меҳмонлар прессингда яхши ўйнамоқда

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа 3 дақиқа давом этди. Танаффус!

  • 45+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Кесси дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 45+1'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчилари билан боғланди ва қарорини ўзгартирмади.

  • 44'

    Ребични жарима майдони ичида Марроне чалиб йиқитди ва пенальтига сабабчи бўлди.

  • 42'

    Стандартдан узатилган тўпга зарба берган Габбиянинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 39'

    "Россонерилар" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумдан дарак йўқ.

  • 36'

    Бу сафар Чалханўглунинг узатмасига Ребич ета олмади.

  • 34'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам голга тортадиган ҳужум уюштира олмаяпти.

  • 32'

    Жарима зарбасидан Чалханўглу зарба берди. Бироқ тўп жонли девордан ўтмади.

  • 30'

    Марказда миланликлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 27'

    Анте Ребич жарима майдончаси ичида зарба йўллашга кечикди.

  • 24'

    Салемакерс жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 22'

    Браим Диаснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

  • 20'

    Кьернинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 19'

    "Милан"нинг навбатдаги комбинациясини рақиб ҳимоячилари пайқаб қолди

  • 16'

    Бу сафар Чалханўглу зарба берди ва дарвозабон бу уринишни ҳам бартараф этди.

  • 15'

    Браим Диаснинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 13'

    Меҳмонларнинг паслари аниқроқ, ҳужумлари мазмунлироқ кўринмоқда.

  • 10'

    Мезбонлар ҳужумда қоида бузишди.

  • 8'

    Чалханўглунинг узоқ масофадан берган зарбасини Кордац қайтарди.

  • 7'

    Энди тўп назорати миланликларга ўтди.

  • 5'

    Меҳмонларнинг илк ҳужумини Габбия бартараф этди

  • 3'

    Ўйинни фаоллик билан бошлаган "Милан" вакиллари бурчак тўпи ишлаб олишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли ишқибозлар. Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!