Етти йил бизда ўйнайди! "Челси" қиммат трансферни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" клуби  расмий сайти орқали "Аталанта" клуби ҳимоячиси Марко Палестрани сотиб олганини маълум қилди. 

Италия терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси 2033 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва ёзги мавсумолди йиғинларида янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида шуғулланади. 

Ўтган мавсумда Палестра "Кальяри" таркибида ижара асосида ўйнади ва Италия А Сериясининг энг яхши ҳимоячиси, деб топилди. 

У чемпионат доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, икки қанотда ҳам ҳимоячи ва ҳужумкор қанот футболчиси сифатида ҳаракат қилди.

Жорий йил Палестра Италия терма жамоасида дебют қилиб, икки учрашувда майдонга тушди. Лондон клуби билан тузилган шартнома етти йилга мўлжалланган — 2033 йил ёзигача. Инсайдерлар маълумотига кўра, трансфер қиймати 57 миллион евро атрофида бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!