Етти йил кутдим, энди “Челси”дан кетаман!

The Daily Mail нашрининг хабарига кўра, “Челси”нинг 27 ёшли ҳимоячиси Баба Раҳмон клубдан кетиш бўйича бир қарорга келган.

“Асритократлар” ганалик футболчини 2015 йили 20 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиь олганди. Бабанинг асосий таркибдаги дебюти Чемпионлар лигасига тўғри келди.

Кейинчалик истеъдодли ўйинчи босимни енголмади ва асосий таркибдаги ўрнни йўқотди. Раҳмон етти йил давомида “Шальке”, “Реймс”, ПАОК ва “Рединг” каби жамоаларда ижарада ўйнади. Энди бу ўйинчи “Челси”га керак эмаслигини тушиниб етди.

Шунга қарамай, унга даъвогарлар етарлди. Ҳозирча, “Мидлсбро”, “Рединг”, ПАОК ва “Аугсбург” каби клублар ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!