Эванс: "Йил охиригача Нганну бокс бўйича жаҳон чемпионига айланади”
Ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида собиқ UFC чемпиони Рашад Эванс Френсис Нганну 2024 йилда профессионал боксдаги чемпионлик унвонларидан камида биттасини қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Ўтган йилнинг октабрь ойида камерунлик катта рингдаги дебютини ўтказди ва оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюрига ютқазиб қўйганди. 8 март куни оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони навбатдаги шов-шувли жангyb ўтказади - у Энтони Жошуага қарши тўқнаш келади.
“Бу ажойиб ўйин. Нганну Энтони Жошуа билан жанг қилади. Ўйлайманки, у ғалаба қозонади. Менимча, Фрэнсис Нганну 2024 йилда бокс бўйича оғир вазн тоифасида чемпион бўлади”, — деди америкалик Give Me Sport нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар