"Эвертон" 21 ёшли франциялик ҳужумчи учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби форварди Жан-Кевин Огюстен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш ҳуқуқига эга.

France Football нашри тарқатган хабарга қараганда 21 ёшли франциялик футболчининг хизматларига “Эвертон” клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд ва улар ушбу трансфер учун немис клубига 40 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Огюстен жорий мавсум Бундеслигада жами 10та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!