"Эвертон" "Бавария" ҳужумчисини ижарага олмоқчи

“Бавария” клуби ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига “Эвертон” қизиқиш билдирмоқда. “Ирисчилар” уни кейинчалик 10 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Зиркзее 2017 йилдан буён “Бавария” футболчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида асосий жамоада 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!