"Эвертон" дарвозабонининг уйини ўғри босди

6 март куни "Эвертон" дарвозабони Робин Ольсеннинг уйига ўғрилар бостириб кирган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Жиноятчилар футболчининг уйига кириб, унинг оиласига таҳдид қилган. Уйда Робиндан ташқари унинг рафиқаси ва болалари ҳам бор эди. Жиноятчилар пичоқ билан қуролланган эдилар. Фожиа юз бермаслиги учун швед уларга барча тақинчоқлар ва қимматбаҳо соатларни берган. Ҳодисада ҳеч ким жабр кўрмади, дарвозабон оиласининг руҳий ҳолатидан хавотирда.

Полиция суриштирув ишларини бошлаган, аммо жиноятчиларни ҳали топмаган. "Эвертон" ўз навбатида ўз футболчисини ва унга яқин бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирган. Премер-лиганинг кўплаб клублари эса ўз футболчиларига қўриқчилар беришни режалаштирмоқда.

Бу “Эвертон” аъзоларига қарши биринчи жиноят иши эмас. Февраль ойида ўғрилар жамоа мураббийи Карло Анчелоттининг уйидан сейфни олиб чиқиб кетишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!