"Эвертон" Пикфорднинг нархини эълон қилди

"Эвертон" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Жордан Пикфордни сотиб юборишга тайёр.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “ирисчилар” Англия терма жамоаси посбонини 55 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Агар Пикфорд жамоани тарк этса, мерсисайдликлар унинг ўрнига "Бёрнли" дарвозабони Ник Поупни сотиб олишади.

Маълумот учун, Пикфорд жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!