"Эвертон" раҳбарияти "Шахтёр" бош мураббийи билан музокаралар ўтказди

“Эвертон” клуби раҳбарияти ҳамон жамоа бошқаруви учун муносиб мутахассис қидиришда давом этмоқда. Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “ирисчилар” вакиллари ушбу масала юзасидан Донецкнинг “Шахтёр” клуби бош мураббийи Пауло Фонсеканинг агенти билан музокаралар олиб боришган.

Бироқ, ушбу музокаралар якуни қандай кечганлиги ҳозирча маълум қилинмаяпти. Айтиш керакки, “Эвертон” бош мураббийлиги учун Сэм Эллардайснинг номзоди ҳамон асосий бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ливерпуль шаҳри жамоаси жорий йилнинг 23 октябрида жамоани 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Рональд Куманни истеъфога чиқарган эди.

Маълумот учун, “Эвертон” айни дамда АПЛнинг 13та туридан сўнг 12 очко тўплаган ҳолда 16-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!