"Эвертон" салкам икки аср олдинги рекордини такрорлади

Англия Премьер-лигаси 4-турида "Эвертон" жамоаси "Брайтон"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Карло Анчелотти шогирдлари мавсум стартидаги 7 учрашувнинг барчасида ғалабага эришди — 4 та АПЛ, 3 та кубок ўйинида шундай натижа қайд этилди.

Қайд этиш жоиз, "ирислар" ўз тарихида иккинчи бор бундай натижага эришди. Бундай ҳолат илк бор 1894/95 йилги мавсумда қайд этилган эди. Шунингдек, "Эвертон" 1987 йилдан буён биринчи марта қаторасига 7 та баҳсда ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!