“Эвертон” ярим ҳимоячиси жарроҳ столига ётади (фото)
Ads

“Эвертон” жамоаси ярим ҳимоячиси Янник Боласье “МЮ”га қарши (1:1) АПЛ 14-турида жароҳат олиб, 68-дақиқада майдонни тарк этганди.

Тиббий кўрикдан сўнг футболчининг тиззасида жиддий жароҳат бор экани аниқланди. Клуб матбуот хизмати футболчига жарроҳлик амалиёти зарур эканини таъкидлади.

Жорий мавсумда Янник Боласье АПЛнинг 14 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол киритган эди.