Ads

"Барселона" ярим химоячиси Малком фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

22 ёшли футболчига "Эвертон" клуби харидорлик қилмоқда. Инглизлар футболчи учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр. Шу билан бирга музокара давомида янада кўпроқ тўлашга ҳам қаршилик қилишмайди.

"Барселона" "Зенит"дан бошқа клублар билан музокара олиб боришга қарши эмас.

Аввалроқ, "Зенит" жамоаси бу борада келишиб олгани ва 39 млн евро ва қўшимча бонуслар тўлашга рози бўлгани маълум қилинган.