“Евро-2020”: Франция термасида можаро. Энг зўр ҳужумчи Мбаппени хафа қилишди!

Европа чемпионати бошланаётган бир пайтда чемпионликка асосий даъвогар бўлган Франция терма жамоаси ўйинчилари ўртасида низо келиб чиқди. Оливье Жиру ёш ҳужумчи Килиан Мбаппе хафа қилиб қўйди.

Маълум бўлишича, журналистлар саволига жавоб бериш жараёнида “Челси” ҳужумчиси ўйинларда унга кам пас оширишларини ва бу натижага таъсир кўрсатаётганини айтган. Бу Килиан Мбаппега тегиб кетган. Килиан кун бўйича ёмон кайфиятда юрди.

Оливье Жиру хатосини тан олиб, ёш ҳужумчидан узр сўради, ўз гапида Мбаппени эмас, Бенжамин Павар ва Нголо Канте билан боғлиқ вазиятни назарда тутганини айтди, ҳатто машғулотларда Мбаппега кўп пас беришга ҳаракат қилди. Лекин  ПСЖ ҳужумчисининг муносабати ўзгармади.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам ҳали уларни яраштириб қўя олгани йўқ. Ички муҳит натижага таъсир қилади. Килиан Мбаппе ёш бўлишига қарамай, жамоанинг асосий етакчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!