Европа чемпионати бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Аксарият мутахассислар томонидан ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дегам таркиб танлашда жуда катта қийинчиликка дуч келган бўлиши аниқ.

Қуйида “Евро-2020”га борадиган футболчилар рўйхатидан тушиб қолган франциялик футболчиларни кўриб, улардан бемалол рақобатбардош яна бир терма жамоа шакллантириш мумкинлигига ишониш мумкин.

“Евро-2020” қайдномасига киритилмаган франциялик юлдузлар:

Дайо Упамекано («Бавария») – 60 млн евро;

Эдуардо Камавинга («Ренн») – 60 млн евро;

Антони Марсьяль (МЮ) – 50 млн евро;

Ферлан Менди («Реал») – 50 млн евро;

Тео Эрнандес («Милан») – 50 млн евро;

Уссем Ауар («Лион») – 50 млн евро;

Танги Ндомбеле («Тоттенхэм») – 50 млн евро;

Кристофер Нкунку («РБ Лейпциг») – 40 млн евро;

Мусса Диаби («Байер») – 38 млн евро;

Александр Ляказетт («Арсенал») – 35 млн евро;

Жонатан Иконе («Лилль») – 30 млн евро;

Уэсли Фофана («Лестер») – 30 млн евро.

Шунингдек, Аллен Сен-Максимен, Алассан Плеа, Набиль Фекир, Мусса Дембеле, Альфонс Ареола, Лэйвен Курзавани ҳам ушбу рўйхатга бемалол киритиш мумкин.

Қуйида "Евро-2020"га борадиган Франция терма жамоаси таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

22_5

Франция терма жамоаси мусобақанинг “F” гуруҳида Германия, Венгрия ва Португалияга қарши баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)