Европа лигаси: Бугун ўйин, Дзаньоло ва Абрахам йўқ, Белоттининг формаси чатоқ, Шомуродовнинг даври келдими?

Бугун “Рома” Европа лигасидаги юришини бошлайди. Римликлар гуруҳ баҳсларининг илк учрашувини Болгарияда “Лудогорец” жамоасига қарши ўтказади.

Жозе Моуриньо шогирдлари мавсумни кучли бошлаб, А Сериянинг дастлабки тўртта учрашувидан учтасида зафар қучган ва “Ювентус”дек жиддий рақиб майдонидан бир очко олиб қайтганидан кейин “бўрилар” енгилмас жамоадек таассурот қолдираётган эди.

Лекин Италия чемпионатининг бешинчи турида “Удинезе” римликлар дарвозасига жавобсиз тўртта гол уриб “Рома” ҳақидаги  таассуротларни тарқатиб юборди. Европа лигаси олдидан ушбу турнир ғолиблигига даъвогар жамоанинг келажаги шубҳа остида қолди.

image_5

Бугунги кунда Моуриньони қийнаётган энг катта муаммо таркибдаги камчиликлар бўлиб қолмоқда. Чемпионат стартидан бир неча футболчи шикастланди. Айрим ўйинчилар узоқ муддат жамоага ёрдам бера олмайди.

Жозе айниқса ҳужум чизиғидан хавотирда. Португалиялик мутахассиснинг ишонган “тоғлари” – Николо Дзаньоло ва Тэмми Абрахам елкадан жароҳат олиб, лазаретга тушиб қолди ва бир муддат даволанишга мажбур.

Шунингдек, Эбрима Дарбо, Жоржиньо Вейналдум, Мараш Кумбулла, Стефан Эль-Шаарави, Рик Карсдорп каби футболчилар ҳам бугунги ўйинда римликларга ёрдам бера олмайди.

“Лудогорец” ҳам мавсумни юқори натижалар билан бошлади. Бу жамоа еттита учрашувда зафар қучиб, бир бор дуранг қайд этган.

- “Лудогорец” кучли жамоа, Европа футболи ҳавосидан мунтазам баҳраманд бўлиб келмоқда ва таркибида легионерлар кўп. Биз бу ерга саёҳатга келмаганмиз, мақсадимиз ғалаба қозониш. Биз ярми финал, финалга чиқиш каби аниқ мақсадлар билан чегараланиб қолмасдан, фақат олдинга интиламиз. Биринчи вазифамиз гуруҳдан чиқиш.

Бу мавсум Европа лигасидаги иштирокимизни узоқроқ давом эттирамиз. Конференциялар лигасига қайтиш истаги йўқ. Бўлажак ўйинда агар биз устунликка эришсак, рақиб ҳимояланади. Ташаббус мезбон томонда бўлса, биз мудофаа ҳақида бош қотирамиз. Шунинг учун ўз ўйинимизни ўтказишга уринамиз.

Одатда, жуда яхши ҳимояланамиз, мен бундан хавотир олмайман. “Удинезе”га қарши ўйинимизни одатдагидай бўлмади, деб ҳисоблайман. Футболда бунақа вазиятлар учраб туради. Ўйинчиларга босиқлик билан муносабат билдирдим.

Тэмми Абрахам, Рик Карсдорп, Николо Дзаньоло, Стефан Эл-Шаарави, Мараш Кумбулла ва Жоржиньо Вейналдум келмади. Демак, кимки ўйнамаса, бу уларнинг муаммоси борлигидан дарак беради, - деди Жозе Моуриньо бўлажак ўйин олдидан.

2a1f76

Экспертлар асосий таркибнинг бир неча ўйинчисини йўқотган Жозе Моуриньо муҳим учрашувга қайси футболчиларни тушуришини таҳлил қилмоқда. Энг катта муаммо ҳужум чизиғида. Дзаньоло, Абрахам ва Эл-Шаарави жароҳат олган.

Болгарияга келган таркибдан уч ҳужумчи Пауло Дибала, Андреа Белотти ва Элдор Шомуродов жой олди.

- “Торино”нинг собиқ сардори Андреа Белотти Европа миқёсидаги турнирда иштирок этишдан ўзини бахтли ҳис қилиши аниқ. Лекин ҳужумчининг спорт формаси кўнгилдагидек эмас. Шу боис, Моуриньо Элдор Шомуродовни танлаши керак, - деб ёзмоқда https://www.pagineromaniste.com сайти эксперти Р.Жентили.

Дарҳақиқат, Белотти Турин клубини тарк этганидан кейин анча вақт жамоасиз юрди ва мавсумолди тайёргарлик босқичида қатнашмади. Ҳудди Белотти каби Криштиану Роналду ҳам мавсумолди йиғинида қатнашмаган ва “Манчестер Юнайтед” асосий таркибига киролмаяпти.

Демак, бугунги ўйинда асосий ҳужумчи вазифасини Пауло Дибала бажариши аниқ. Жамоадаги вазиятни инобатга олиб, Элдор Шомуродовнинг ҳам ўйинда қатнашиш эҳтимоли жуда юқори.

“Рома” Болгарияга қуйидаги футболчиларни олиб келган:

Дарвозабонлар: Вратари: Свилар, Руи Патрисио, Бур.

Ҳимоячилар: Залевски, Смоллинг, Ибаньес, Челик, Манчини, Спинаццола.

Ярим ҳимоячилар: Вольпато, Трипи, Бове, Кристанте, Камара, Матич, Пеллегрини.

Ҳужумчилар: Шомуродов, Дибала, Белотти.

2gf19y0

“Лудогорец” ва “Рома” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Ўрунов ўйинга тайёр ва Кореяга йўл олади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Boltayev
08/09/2022 12:49
Mour degan qaysar ahmoq tushirsa oʻyinga Eldor bor kuchini ishga solib ishonchni qozonishi talab etiladi.
Sanjar T
08/09/2022 14:23
Шомуродов утган мавсум факат захирада эди,уйинга ковуши кийн булади
&
Murodullo
08/09/2022 12:21
Bugun Shomurodov yoradi,
Abbos Boltayev
08/09/2022 12:47
Nasib qilsa deng, nima boʻlishini oldindan faqat Alloh biladi.