Европа Лигаси. Бугун Яхшибоев жамоаси ўз майдонида Португалия клубини қабул қилади

Бугун Европа Лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Легионеримиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган Молдаванинг "Шериф" жамоаси ўз майдонида "Брага"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:45да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, "Шериф" Чемпионлар лигасида "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, Европа лигасига тушиб кетганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!