
Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" қийин ғалабани қўлга киритди
Европа Лигаси 4-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Омония" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда "қизил иблислар" 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Учрашувдаги ягона гол Скотт Мактоминей ҳисобига ёзилди. Футболчи 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
Қайд этилган натижадан кейин инглиз клуби 9 очко билан 2-ўринда қолди. "Омония" сўнгги поғонада қоладиган бўлди - о очко.
Фикрлар