Европа лигаси. "Милан" бу сафар ҳам "Лилль"ни енга олмади

Ҳозиргина УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Лилль” ва “Милан” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Франциядаги беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, 47-дақиқада Саму Кастильехо “россонерилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Жонатан Бамба 65-дақиқада мувозанатни тиклади ва бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!