Европа Лигасида даҳшатли драма ёхуд "Лацио" Конференциялар лигасига равона бўлди
“Фейеноорд” Европа лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Лацио” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0.
Ягона гол 64-дақиқада ҳужумчи Сантьяго Хименес томонидан киритилди.
“F” гуруҳининг яна бир учрашувида “Мидтьюлланд” “Штурм”ни мағлуб этди – 2:0. Дания клуби таркибида ярим ҳимоячи Андерс Драйер дубль қайд этди.
Эътиборлиси, якунда тўрт жамоа ҳам 8 очкодан жамғарди. Тўплар фарқига кўра (13-9) "Фейеноорд" квартетда биринчи ўринни эгаллади. "Мидтьюлланд" иккинчи ўринни эгаллади, чунки уларда ҳам ўтказиб юборилган ва киритилган голлардаги фарқ яхшироқ эди (12-8). "Лацио" учинчи ўринни эгаллади. "Штурм" эса гуруҳнинг сўнгги поғонасидан жой олди.
Натижада “Фейеноорд” Европа лигасининг 1/8 финалига, “Мидтюлленд” 1/16 финалига чиқди. "Лацио" Конференция лигасининг 1/16 финалида ўйнайдиган бўлди. Қизиқарли томони шундаки, "Лацио" ва "Штурм" сўнгги турга қадар гуруҳда 8 очкодан тўплаб, 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турган ва 6-турда уларни дуранг ҳам қониқтирар эди. Аммо якунида икки жамоа ҳам мағлуб бўлди ва қуйи поғонага тушиб кетди.
Фикрлар