Европа Лигасининг энг яхши футболчиси аниқланди

CHERY AUTO

"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костич Европа Лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Костич "Айнтрахт" билан биргаликда "Рейнжерс"ни мағлуб этиб Европа Лигаси ғолибига айланганди. 

Жорий мавсум сербиялик футболчи мусобақа доирасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 6 голга ассистентлик қилган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!