Европага футбол қайтмоқда. Иккита чемпионат баҳслари давом эттирилиши аниқ бўлди

Туркия футбол федерацияси президенти Нихат Ўздемир мамлакат Суперлига ва қуйи лигаси жорий мавсумини якунлаб қўйиш режаси тузиб чиқилганини маълум қилди.

"Мамлакат раҳбарлари кўмаги остида жорий мавсумни 12, 13 ёки 14 июндан давом эттириш бўйича қарор қабул қилдик. Агар қолган турлар давомида коронавирус аниқланган тақдирда ҳам, уни якунлаб қўйишни режалаштиряпмиз", - дейди Ўздемир.

Шунингдек, Сербия футбол федерацияси расмий матбуоти хабарига кўра, мамлакат олий лига баҳслари 30 июндан давом эттирилади.

Клуб мутасаддилари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда мавсумни плей-офф баҳсларисиз якунлашга қарор қилинди. Унга кўра, янги мавсумда Сербия чемпионати баҳсларида 18 та жамоа иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!