Европалик гўзал теннисчилар Японияда порламоқда
Ads

Япониянинг Токио шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган "Toray Pan Pacific Open" турнирда испаниялик Гарбин Мугуруса иккинчи даврага йўл олди.

Гарбин ушбу мусобақанинг илк босқичида швецариялик Белинда Бенчични 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Италиялик Камила Жоржи эса ушбу даврада мезбон теннисчи Мисаки Доига қарши кортга чиқиб, якунда 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Словакиялик Доминика Цибулкова эса яна бир япон теннисчиси Нао Хибино устидан уч сетда –6:1, 5:7, 6:3 ҳисобида зафар қучди.