Европанинг энг қудратли клуби яна уч футболчи билан кучаяди

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони – “Бавария” ёзда таркибини янада кучайтириш мақсадида уч нафар футболчини харид қилади.

Мюнхенликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида гранд клублар нишонида турган Дайот Упамеканони трансфер қилган эди. Энди унга ёрдамчи сифатида “Рединг” ҳимоячиси Омар Ричардс олиб келинади.

Шунингдек, “Бавария” майдон марказида етакчилик қилишга қодир ярим ҳимоячи ва тўпурар ҳужумчи сотиб олишни режалаштирган. Бу позицияга олиб келинадиган футболчилар номи сир тутилмоқда.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!