Европанинг икки гранди Дембеле учун "Барса"га 80 млн евро таклиф қилмоқда

"Бавария" ва "Ливерпуль" клублари "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелега жиддий қизиқиш билдира бошлашди.

Берилган маълумотларга қараганда ҳар иккала гранд жамоа 21 ёшли франциялик футболчи учун 80 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 23та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, у “кўк-анор ранглилар” сафига ўтган ёз “Боруссия” Дортмунддан 105 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!