"Эйбар" "Севилья"га қарши ўйин олдидан жиддий муаммога дуч келди

"Эйбар"клуби Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйиндан олдин кутилмаган муаммога дуч келди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, жамоани Андалусияга элтиб қўйиши керак бўлган самолёт бузилиб қолган. Айни дамда жамоа аъзолари меҳмонхонада янги транспортни кутиб туришибди. Ўйин учун эса тобора кам вақт қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" - "Эйбар" учрашуви бугун "Рамон Санчес Писхуан" стадионида Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!