Фабио Фоньини Америкадаги фаолиятини якунлади

Нью-Йорк шаҳрида эркаклар ўртасида ўтаётган Америка очиқ чемпионатида иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

"Катта дубулға" туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг иккинчи босқичида италиялик Фабио Фоньини австралиялик Жона Миллманга 4:6, 6:4, 4:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди Миллман "US Open" турнирининг учинчи даврасида қозоғистонлик Михаил Кукушкинга қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)