Фабио Каннаваро: "Биз тўғри йўлдамиз"

  • 19 ноябрь, 21:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваронинг ноябрь ойидаги йиғин якунлари ҳақида билдирган фикрларини тақдим этди.

Tecno

“Бизнинг олдимизда катта мақсад турибди — 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта, тайёрланган ва тўлиқ хабардор ҳолда етиб бориш. Шу нуқтаи назардан, БААда ўтказилган Ал-Айн халқаро кубогида ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман. ФИФА рейтингида биздан юқорида жойлашган Миср ва Эрон каби кучли рақиблар устидан эришилган ғалабалар муҳим тажриба бўлди.

Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз. Қадамма-қадам, ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз зарур. Фақат шунда биз барқарор ва мустаҳкам жамоа тизимини шакллантира оламиз.

Биз — бир жамоамиз. Ўзбекистон халқи. Келинг, биргаликда орзу қилайлик”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
19/11/2025 22:18
албатта, тугри йулдамиз