Фабрегас "Челси"ни текинга тарк этиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас жорий мавсум якунлангач жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда “аристократлар” 31 ёшли испаниялик футболчи билан 2019 йилнинг ёзида якунига етадиган амалдаги шартномани узайтиришмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, айни дамда Фабрегаснинг хизматларига “Милан” ва “Интер” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам тажрибали футболчини қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас “Челси” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!