Фабрегас учун курашга
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби хавбеки Сеск Фабрегас учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича 31 ёшли испаниялик футболчи учун курашга “Севилья” ҳам қўшилган. Эслатиб ўтиш лозимки, айни дамда Фабрегасга Италиянинг “Милан” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва афтидан томонлар ушбу келишувни узайтиришмоқчи эмас. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида мутлақо текинга бориб қўшилиши мумкин.

Минбар

Барча блоглар