Фабрицио Романо: Рэшфорднинг вакиллари "Барселона" билан музокара ўтказди

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд қишдаёд "қизил иблислар" сафини тарк этиши мумкин. 

Фабрицио Романо берган хабарга кўра, англиялик вингернинг вакиллари бугун "Барселона" спорт директори Деку билан учрашган. "Кўк-анорранглилар" Маркусни ёзга қадар ижарага олишни мўлжалламоқда. Бироқ Рэшфорд жамоага келиши учун Ансу Фати ёки Эрик Гарсиядан бири клубни тарк этиши талаб этилади. 

Бундан ташқари, МЮ аъзоси атрофидаги вазиятни "Боруссия Дортмунд" ҳам кузатиб турибди. "Асаларилар" "Барселона"дан кўра, ушбу трансферни амалга ошириши осонроқ кечиши кутилмоқда. 

Биласиз, Рэшфорд Аморим келганидан сўнг жамоадаги ўрнини буткул йўқотди. Айни дамда "қизил иблислар" уни сотишга ёки ижарага беришга қарши эмас. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!