Факт: АГМК сўнгги бор 4 йил олдин Наманганда ғалаба қозонган

Pepsi Суперлига 13-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. "Навбаҳор" расмий сайти ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Мазкур рақиблар шу кунга қадар миллий чемпионатларимизда 21 марта куч синашишган. Ўзаро ўйинларда наманганликлар 6 марта, олмалиқликлар эса 10 марта зафар қучишган. Бешта учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 30:32, АГМК фойдасига.  

Жорий мавсумнинг биринчи даврасидаги Олмалиқда кечган баҳсда наманганликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, олий лигадаги қарама-қаршиликка 2008 йилда асос солинган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда “лочинлар” 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекишганди – 1:1.

Жамоалар Наманганда шу кунга қадар 10 учрашув ўтказишган. Мазкур баҳсларда ҳар икки жамоа учтадан ютуққа эришган бўлса, тўртта ўйинда томонлар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 15:13, “Навбаҳор” фойдасига.

Олмалиқда ўтказилган 11та баҳснинг еттитасида мезбонлар ғалаба нашидасини суришган бўлса, наманганликлар 3 марта зафар қучган. Битта учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 19:15, АГМК фойдасига.

Жамоаларнинг ўзаро барча ўйинлари натижалари:                               

 2008 йил

"Навбаҳор" - ОТМК - 2:0 (1:0)

Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (25), Д.Ҳожиев (85).

ОТМК - "Навбаҳор" - 1:1 (0:1)

Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

                  2009 йил

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:0

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:0 (1:0)

Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

                  2010 йил

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:1 (0:0)

Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулумов (85) - Ғ.Жўраев (51).

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0)

Гол: Н.Отақўзиев (68).

     2011 йил

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0)

Гол: З.Пиримов (80).

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 0:3 (0:1)

Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

                   2012 йил

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0)

Гол: А.Востриков (7).

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:1 (2:0)

Голлар: С.Ҳамидов (8,20), Ж.Ирисметов (60) - С.Бердиев (74).

2013 йил

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 3:4 (1:1)

Голлар: Ш.Эркинов (6), Д.Туропов (52), Е.Гоголь (81) - А.Баҳриддинов (28,54), Р.Аҳмедов (67,70).

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 1:3 (1:3)

Голлар:  С.Ҳамидов (5) - О.Жўрабоев (23), С.Шоаҳмедов (32,35).

                    2014 йил

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:1 (2:1)

Гол: Б.Ёқубов (36), Ш.Эркинов (39,63) - Ш.Ҳакимов (28).

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 3:1 (1:1)

Голлар: А.Исроилов (6),С.Шоаҳмедов (52,83) - Ш.Эркинов (31).

                    2015 йил

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 2:2 (1:1)

Гол: Ш.Эркинов (38,68) -  Ш.Саломов, (45+2), А.Омонов (59).

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:1 (1:0)

Голлар: С.Қуттибоев (5,65) - Д.Жабборов (69).

                            2016 йил

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:1 (1:0)

Голлар: А.Омонов (4), Ф.Тожиев (22) - А.Ражабов (71).

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:3 (0:2)

Голлар: А.Абдуллаев (47), И.Исоқжонов (49), А.Маҳмудов (72) - Х.Мухторов (7), М.Исаев (28), А.Аманов (50).

2017 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)

Голлар: С.Рихсибоев (13), И.Йелич (89) – О.Ўрунов (90).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” – 1:1 (0:0)

Голлар: Н.Йованович (83) – Ш.Муллажонов (90+2).

 2018 йил

АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:0)

Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!