Факт! "Бухоро" сўнгги бор "Пахтакор"ни сафарда 1996 йилда мағлуб этган

Жамоалар ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида 55 беллашувда тўқнаш келишган. Уларнинг 39тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 9 баҳсда кучлар тенг келган. 7 марта бухороликлар ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасига 122 тўп киритган "шерлар" 38 марта ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги 27 баҳснинг 24тасида "Пахтакор" устун келган. 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Тошкентда "Бухоро" 1996 йилда ғалаба қозонган. Биринчи даврада Бухорода кечган ўйинда "Шерлар" 5:0 ҳисобида рақибни таслим этишганди.

"Пахтакор" сафида дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Акром Комилов ва Жавоҳир Сидиқов жароҳатини даволаётгани туфайли "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди.

"Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув 10 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
TFT
08/08/2019 09:12
Эсимда уша дамлар...У пайтда Бухоро Нурафшон деб аталарди.4та кучли жамоалардан бири эди.Футболни марказлаштириш вилоят жамоаларини улдирди.