Факт! Месси - ЕЧЛда инглиз клублари дарвозасига энг кўп гол урган футболчи
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси оформил кеча Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳсида "Манчестер Юнайтед" дарвозасига 2та гол урди.

Шу тариқа 31 ёшли аргентиналик футболчининг ЕЧЛда инглиз клублари дарвозасига киритган голлари сони 24тага етди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади. Боиси, ҳозирча ҳеч бир футболчи АПЛ жамоаларига бу қадар кўп гол ура олмаган.

Месси энг кўп ранжитган жамоа бу "Арсенал" ҳисобланади. У “канонирлар” дарвозасига нақд 9та гол урган. Кейинги ўринларда эса "Манчестер Сити" (6), "Манчестер Юнайтед" (4), "Челси" (2) ва "Тоттенхэм" (2) бор.

Маълумот учун, Месси Чемпионлар лигасида АПЛ клубларига қарши жами 32та ўйинда иштирок этган.

Минбар

Барча блоглар