Факт! "Металлург" Қаршидаги охирги 5 ўйинда фақат бир марта "Насаф"ни мағлуб этган холос

"Насаф" Суперлиганинг 23-турида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Учрашув олдидан қаршиликлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. “Металлург” билан бўлиб ўтиши белгиланган учрашув 27 октябрь куни соат 18:30 бошланади.

"Аждарлар"нинг “Металлург” билан ўзаро учрашувлардаги фактлари:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 51 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 32 учрашувда қаршиликлар, 12 ўйинда эса бекободликлар зафар қучишган. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар фарқи 84:40га тенг. Устунлик "Насаф" тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф“ – “Металлург” 7:0, “Металлург” – “Насаф” 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2023 йили 15 май куни Бекободда ўтказишган. Бу учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижаларини ҳавола қиламиз:

09.03.2022 НAСAФ — МЕТAЛЛУРГ 1:1
15.10.2021 НAСAФ — МЕТAЛЛУРГ 1:0
06.07.2020 НAСAФ — МЕТAЛЛУРГ 1:0
31.07.2019 НAСAФ — МЕТAЛЛУРГ 1:2
30.03.2020 НAСAФ — МЕТAЛЛУРГ 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!