Факт!
Ads

Тошкент клуби матбуот хизмати мазкур беллашувдан олдин жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтди.

Чемпионат доирасида жамоалар 38 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 31 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 99 гол урилиб, 23 тўп ўтказиб юборилган. Бу сафар Шота Арвеладзе шогирдларида Навоий жамоасига қарши 100-тўпни киритиш имконияти мавжуд.

Тошкентдаги учрашувларнинг 16тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни шундай натижа билан тор-мор келтирган.

Баҳсни жамоалардан дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги учрашув 21 июнь, жума куни соат 19:45да "Пахтакор" стадионида бошланади.