Факт! Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" умуман "Нефтчи"га мағлуб бўлмаган

Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 44-учрашувида майдонга тушишади. Учрашув 22 сентябр  шанба куни “Истиқлол” стадионида соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 24-тур

“НЕФТЧИ“ – “НАСАФ”

22.09.2018. “Истиқлол” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов

Захира ҳаками: Ғанишер Жўраев

Назоратчи: Сардор Нажафалиев

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 43 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 15тасида “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қаршиликлар эса 18 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган ўзаро 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "аждарлар" томонида – 49-60.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. "Насаф" устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши ўн бир марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг тўққизтасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг Фарғонадаги илк учрашуви 1997 йил 13 ноябр куни бўлиб ўтган. Шу пайтгача жамоалар Фарғонада 22 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 9тасида “Нефтчи” жамоаси ғалабага эришган. 4 учрашувда “Насаф” зафар қучган. Қолган 9 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. Фарғонадаги 22 учрашувда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик 29-20 “Нефтчи” томонида.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув

01.03.2018.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:0

13.10.2017.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:3

21.06.2016.  “Нефтчи” – “Насаф” 2:2

23.05.2015.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

27.08.2014.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

Жамоаларга оид яна фактлар

“Нефтчи” жамоаси ўйинчиларига шу пайтгача 54 та сариқ карточка кўрсатилган. “Насаф” ўйинчилари эса 28та сариқ карточка ва 2 та қизил карточка олишган. Ғолиб Ғайбуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун, бу учрашувда қаршиликларга ёрдам бера олмайди. "Насаф" футболчилари жорий мавсумда рақиблари дарвозасига жами 22 та тўп киритишган, бу 10 нафар футболчилар томонидан амалга оширилди. Жамоа тўпурари ҳозирча Бобир Абдухолиқов бўлиб турибди, у шу пайтгача 6 та гол киритган.

“Нефтчи” жамоаси футболчилари бу мавсумда ҳозирча 13 та тўп киритган. Бу 11 нафар футболчи томонидан амалга оширилди. Жамоа тўпурари ҳозирча Шерзод Ҳакимов саналади. У рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!