ФАКТ! Шукуруллаев ишлаган ўйинларда "Пахтакор" бу мавсум ҳали мағлуб бўлмаган

Суперлига 25-тури доирасида "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Ушбу беллашувни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

Қизиғи, ушбу рефери ишлаган ўйинларда "шерлар" ҳали мағлубиятга учрамаган - 2 ғалаба ва шунча дуранг. Дастлаб мавсумнинг илк ўйини бўлган "Насаф"га қарши Суперкубок учрашувида пойтахтликлар 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Сўнгра Суперлига 4-турида "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам худди шундай натижа қайд этилган. Аҳамиятлиси, икки дуранг ҳам айнан шу икки жамоага қарши беллашувларда қайд этилган. 

Чемпионат 7-турида "аждарлар" билан нурсиз дуранг ва 17-турда "лочинлар" билан 1:1 ҳисобида муроса кўчаси танланган.

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shoxrux Sharopov
07/11/2022 17:37
Pahtakorga mutaham ekanda
&
Локо
07/11/2022 10:30
Таниш билиш (ғирромлик) одатий холат
&
аавва
07/11/2022 09:08
Яхши хакам экан