ФАКТ! Суперлигада ғалаба қозонмаган фақат икки клуб қолди

Ўзбекистон Суперлигасининг 6 тури ортда қолди. Кутилганидек, бу мавсум анча шиддатли давом этмоқда. Биз сизга 7-тур старти олдидан айрим қизиқ фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Турон" ушбу мавсум Суперлигада ғалаба қозона олмаган икки клубдан бири ҳисобланади. Жамоа 3 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган.

Яна бир клуб "Сўғдиёна" эса 2 бор дуранг ўйнаб, 4 беллашувда рақибга 3 очкони тақдим этган. Аҳамиятлиси, иккала жамоада ҳам бош мураббий истеъфоси кузатилди. 

"Сўғдиёна" Ёрқин Назаров ўрнига Иван Бошковични тайинлаган бўлса, "Турон" Бахтиёр Ашурматовни истеъфога чиқариб, германиялик мутахассис Денис Бушуевни мураббийлик постига тайинлади. 

 

Шоҳрух Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!