Фаластин термаси устози: Таркибдаги йўқотишлар боис мағлуб бўлдик

ЖЧ-2022 саралаш босқичи “D” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасидаги  (2:0) ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Нуреддин Али иштирок этди ва беллашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи навбатда Ўзбекистонни бугунги ғалаба билан табриклайман. Рақиб жамоавий руҳ туфайли муваффақиятга эришди деб ўйлайман. Бизнинг кўплаб футболчиларимиз жароҳат олган эди ва афсуски, бугунги таркибдаги футболчилар улар сингари футбол кўрсата олишмади.

Дастлабки қарама-қаршиликда ҳаракат  қилган футболчиларнинг кўпчилиги иштирок этишмади ва бугун айнан улар жамоамизга етишмади. Қолаверса жамоавий руҳ етарли даражада бўлмади.

Сўнгги 10 дақиқаликда устунлик биз томонда бўлди. Боиси мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда эди ва биз ҳужумкорликни оширишимиз талаб этилар эди. Ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга ташладим ва иккита ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Қолаверса Ўзбекистон ҳисоб 2:0 кўринишини олгач ҳотиржам ўйнай бошлади.

Ўзбекистон қанотлар орқали ҳужум қилади ва барча узатмалар Элдор Шомуродовга қаратилган. Саудия Арабистони эса кўпроқ марказ орқали ўйнайди. Бугунги баҳсдан  олдин ҳимоячиларга 14-рақақли форвардни қўриқлашни қаттиқ тайинлаган эдим. Фақатгина қаттиқ ишлаш орқали муваффақиятга эришиш мумкин”, - деди Али.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
20/11/2019 01:25
Бошқа бахона йўқмиди ўзб еб ташладику тириклайин
&
AzizXudoyberdiyev
20/11/2019 14:03
Bu bahonasi oxshamabdi eng asosiy sastavini obkegandayam sochib tashlardi O'zbekiston