Фаолиятидаги хет-трикларни 50тага етказиб олган Роналду Ла Лига тўпурарлари рўйхатида Суаресдан ўзиб кетди, олдинда фақат Месси

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 29-турида “Реал” ўз майдонида “Жирона”ни қабул қилди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни “қироллик клуби” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз номига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси, 33 ёшли португалиялик футболчи бу билан ўз фаолиятидаги хет-триклар сонини 50тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Ла Лигадаги голлари сонини 22тага етказиб олган Роналду тўпурарлар пойгасида 2-ўринда бораётган “Барселона” форварди Луис Суаресни (21) ортда қолдирди. Бу борада у фақатгина “Барселона” етакчиси Лионель Мессидан (25) ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!