Фарғона туманига футбол керакми?!
Ads

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида сўнгги бор 2005 йил вилоят биринчилигида «Водил» жамоаси қатнашган эди. Орадан 13 йил ўтса ҳамки тумандан футбол жонкуяри чиқмай келди.

2018 йилга келиб нихоят футболчилик даврида «Водил» футбол клубида узоқ йиллар ўйнаган, Риштон туманинг, «Риштончи» жамоасида, қўшни Қиргизистон клубларида, кейинчалик «Фарполитех» футзал жамоаларида тўп сурган Шуҳрат Абдурахмонов ва Фарғона туман Ёшлар иттифоқи раиси Жамшид Ахмадалиевлар ташаббуси билан «ВОДИЛ» футбол клуби қайта тикланди.

2018 йилда жамоанинг камтарона сарф харажатлари Ёшлар иттифоқи томонидан тўлиқ бўлмасада қопланди. Кам холлардагина футболчилар ўз ёнларидан сарфлаб футбол ўйнашди. Хокимлик томонидан эса умуман ёрдам қилинмади.

Шундай бўлсада Водиллик футболчилар 13 жамоа қатнашган вилоят биринчилигида 6 - ўринни банд этишди. Янги ташкил этилган жамоа учун бу яхши натижа эди.

2019- йилга келиб жамоа футболчилари катта иштиёқ билан мавсумга хозирлик кўра бошлашди. Табдиркор Қиличбек Махкамов хомийлигида туман Хокими кубогида зафар қучди. Жамоани бу йилда Ёшлар иттифоқи ўз тасарруфига олмади. Футболчилар бир неча маротаба туман хокими қабулида бўлишди.

Ҳокимлик вакиллари футболчилар учун махсус тўплар, форма, бутсалар, бадал пули учун маблаг топиб беришга вада бердилар, жамоа Шуҳрат Абдурахмонов бошчилигида мавсумга қизгин тайёрландилар.

Мавсум бошланди хамки жамоага этибор бўлмади. Қилинган мехнат зоя кетмасин деб футболчилар оз ёнидан ва хозирги кунда тадбиркор бўлган ўтмишда футболчи бўлган футбол фидойиларидан олинган пуллар эвазига 2019 йилда футбол мусобақасида амаллаб қатнашиб келмоқда. Туманда футбол учун яратилган шароитга хар қандай жамоанинг хаваси келади.

Шуҳрат Абдурахмонов сайи харакатлари бн майдон ажойиб холатга келтирилган, хатто Фарғона шаҳрининг «Истиқлол» жамоаси хам Водилнинг уй стадиони «Ёшларобод» марказий стадионидан хам фойдаланиб келмоқда.

Туман халқи футбол шайдоси. Буни Водил клуби уй ўйинларида кузатиш мумкин. Мана биринчи давра тугашига хам икки тур қолди, маълумотларга кўра «ВОДИЛ» футбол жамоаси 2 даврадан мусобақада қатнашмайди.

Чунки жамоага хокимлик томонидан этибор ва хомийлар йўқлиги. Жамоа ўз хисобидан ўйнаб чарчаган кўринади. Нахот шундай катта салохоятли катта туманда футбол бўлмаса, агар жамоа фаолиятини тўхтатса ким билади яна неча йил битта туманда футбол бўлмас экан. Фарғона тумани рахбарларидан миллионлар ўйини бўлган футболни Водилда сақлаб қолишда амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз

Абдулазиз Абдувоҳидов таёрлади.